Янгийўл шаҳрида эса депутат билан учрашув ҳақида одамларга хабар берилмаган. Кушербоевни бўш зал қаршилаган. У ижтимоий тармоқларда бу ҳолатларга нисбатан қаттиқ эътироз билдирганди.
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бугун, 3 февраль куни ўтказилган йиғилишда мазкур масалага тўхталган. ЎзАнинг қайд этишича, “Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу”, деган вилоят ҳокими.
Мажлисда Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо чоралари белгиланган. Аниқлаштирилича, икки ҳудуд ташкилий назорат бўлими раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинган.