10 000 дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилган.
Хабарда айтилишича, 10 000 дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўрнатилган амалдаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш ҳақидаги таклиф баён этилган.
Маълумотда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллашга ва светофорларга оид амалдаги давлат стандартлари 1986 ва 1991 йилларда қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда йўл ҳаракатини тартибга солинишини тўлиқ таъминлай олмаётганлиги билдирилган.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда серқатнов чорраҳалардаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш бўйича тегишли идоралар ва ҳокимликлар билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янгиланган “Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари”, “Светофорлар” стандартларини илғор ҳорижий ва халқаро тажрибани инобатга олиб ишлаб чиқиб тасдиқлаши кераклиги бўйича топшириқлар берилган қарор қабул қилди.