...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутат “MY5”нинг “Яширин камера”сига тушган қиз воқеасига муносабат билдирди


11:55, 06.04.2018 Жамият
 22 826

Расул Кушербоев “Qalampir.uz”да эълон қилинган хабарни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, масалага нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга асосланган ҳолда “MY5” телеканалида эфирга узатилган “Яширин камера” дастурида кўрсатилган қизлардан бири ўз жонига қасд қилиб, ухлатувчи моддага эга Димедрол дори воситасини кўп миқдорда истеъмол қилгани ва шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу воқеа айни дамда ижтимоий тармоқларда энг долзарб мавзуга айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев “Qalampir.uz”да эълон қилинган хабарни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, масалага нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.
 
“Шунисидан қўрққан эдик.  Ёшларни бу йўсинда ТВ орқали ҳаммага намойиш этиб жазолаш ҳам қонун ҳам адолат нуқтаи назаридан нотўғри эканлигини айтиб балога қолувдик... Ёқмаса ҳам яна айтаман: бу йўсинда аҳлоқсизликка қарши курашиб бўлмайди.  Бунақада катта йўқотишларга учраймиз. Эътиборни таълим жараёнида кучайтирайлик ва шу давр ичида улгурайлик”, деб ёзади депутат.
 
Расул Кушербоевни халқ бошқа депутатларга қараганда яхши танийди. У сафдошлари Қодир Жўраев, , Қобил Носиров ҳамда Акмал Умрзоқовлар билан “Автотест” монополиясига қарши чиққан. 

Теглар:Расул Кушербоев MY5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар