...
МЕНЮ
ONLINE TV

Араш Ўзбекистонга келса қамалади...ми? Суддан қарор чиқди


14:12, 24.10.2018 Шоу-бизнес
 21 709

Арашнинг Тошкентдаги концерти дастлаб 13 октябрга белгиланган, кейин 31 октябрга кўчирилганди.

Ўзбекистонда суд Тошкентдаги продюсерлик компанияси ва асли эронлик швед қўшиқчиси Араш ўртасидаги баҳсга нуқта қўйди. Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
 
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳукмига кўра¸ қўшиқчи Арашни тамсил қиладиган “Extensive Muzik Sweden AB” ширкати Ўзбекистондаги “Nigora Media Group” ширкати билан тузилган шартномани бажармагани учун 25 минг АҚШ миқдоридаги зарарни қоплаши лозим. Суд ҳукми жорий йилнинг ёзида чиққан. Унда ëзилишича¸ “айбдор томон бу суммани “Nigora Media Group” ҳисобига ўтказиб бериши керак”.
 
“Nigora Media Group” ширкатининг раҳбари Нигора Соимга кўра, у Арашнинг Тошкентдаги концертга келмагани боис, 50 минг долларга яқин зарар кўрган. Ўз даъвосида у 70 минг долларни унга товон пули тариқасида тўланишини сўраган.


 
Арашнинг Тошкентдаги концерти дастлаб 13 октябрга белгиланган, кейин 31 октябрга кўчирилганди.
 

Арашнинг концерти 2017 йил 13 октябрда 4 минг ўринга мўлжалланган “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши керак эди. Арашнинг Тошкентда бўлиб ўтмаган концерти учун чипталар нархи 60 доллардан 250 долларгачани ташкил этган. Концерт 31 октябрга кўчирилган. Бироқ шу куни Араш Ўзбекистонга келишдан бош тортганди. Қўшиқчи буни ўзбекистонлик концерт ташкилотчилари ўз мажбуриятларини бажаришмагани билан изоҳлаган.
 
Нигора Соимнинг гапларига кўра, у келишувга мувофиқ, Арашга олдиндан гонорарнинг 50 фоизини тўлади ва унда банк ҳужжати нусхаси мавжуд.
 
“Унинг 11 кишилик жамоасига чипта ҳам юбордим¸ мана чипталар. Аммо, шунга қарамасдан, Араш келмади. Концерт бекор бўлди. Мингга яқин чипта пулини томошабинларга қайтариб бердим. Аснода 50 минг долларга яқин зарар кўрдим. Бу зарарни ундириш учун Арашни судга бердим. 2017 йилдан то бугунгача суднинг 11 та мажлиси бўлди”, деган Ўзбекистондаги “Nigora Media Group” раҳбари.
 
Унга кўра, суд ҳукмини таржима қилиб Арашга жўнатилган. Аммо у ҳукмни эътиборсиз қолдирди ва уни ижро этишдан бош тортмоқда. Олий суд мулозими ушбу масала бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали Швеция адлия вазирлигига расмий талабнома жўнатиш лозимлигини уқтирган.
 
Арашнинг концертлари билан боғлиқ жанжаллардан бири унинг Душанбега сафари пайтида юз берганди. Стадиондаги Араш концерти унинг созандалари келмагани боис қолдирилган ва ғазабланган мухлислар кўчадаги машиналарни ëқишганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Араш Нигора Соим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!