...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда 20 нафар фермер заҳарланишдан вафот этди


11:11, 10.10.2017 Олам
 3 240

Фожиага деҳқонлар препаратни қўллаш чоғида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги айтилмоқда.

Ҳиндистонинг Махараштра штатида август ойидан бери 20 нафар деҳқон ҳашаротган қарши қўлланиладиган препаратни қўллаш натижасида заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда “Straitstimes.com” хабар бермоқда.
 
Маҳаллий расмийлар берган баёнотга кўра, август ойидан бери 20 нафар деҳқон ҳашаротга қарши қўлланиладиган препаратдан заҳарланиб вафот этган. Воқеа Махараштра штатида Яватмал туманида содир бўлган.
 
Фожиага сабаб сифатида деҳқонлар препаратни қўллаш чоғида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганликлари айтилмоқда.
 
Мазкур препаратдан заҳарланиш натижасида дастлабки ўлим ҳолати жорий йилнинг август ойида кузатилган эди.
 
Заҳарланган деҳқонларда кўриш қобилиятининг йўқолиши, ошқозонда кучли оғриқ пайдо бўлиши ва бош айланиши каби аломатлар кузатилган.
 
Ҳиндистон ҳукумати воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ишларини бошлаб юборган. Шунинг билан бир қаторда штатда фалокатга сабаб бўлган препаратнинг сотуви тўхтатилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Махарашатра Ҳиндистон Заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!