...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фонди навбатдаги лойиҳани тақдим этди


13:52, 24.10.2018 Жамият
 2 424

Ана шу ижодий мулоқотлар асносида муаллифлар юзлаб матал, нақл ва ибораларни ёзиб олишга муваффақ бўлганлар.

Лола Каримова-Тилляева бошчилигидаги Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ўзбек халқининг бетакрор матал, нақл ва иборалари жамланган “Қайроқи сўзлар” китобини чоп этди.
 
Халқ оғзаки ижоди – фольклор ҳар бир миллатнинг тарихи ва турмуш тарзини акс эттириб қолмай, унинг тафаккури, донишмандлиги ва маданиятини ҳам намоён этади. “Қайроқи сўзлар” тўпламига киритилган матал, нақл ва иборалар ҳам ўзбек халқининг кўп асрлик ўтмиши, миллий фольклоримиз тадрижи, сўз санъати тараққиётидан дарак беради.
 
Китоб муаллифлари Шотурсун Шомақсудов ва Субутой Долимовлар узоқ йиллар мобайнида халқнинг турли қатлами, хусусан, турфа ҳунар ва касбу кор эгалари орасида юриб, улар билан суҳбат қурганлар. Ана шу ижодий мулоқотлар асносида муаллифлар юзлаб матал, нақл ва ибораларни ёзиб олишга муваффақ бўлганлар. Сирасини айтганда, кўп йиллик ижодий изланишлар давомида халқ орасида сочилиб ётган сўз жавоҳирлари мисқоллаб йиғилиб, худди шодага тизилгандек яхлит китобга жамланган.


 
Сўз заргари саналган муаллифлар нақлларни шунчаки жамлаб қолмай, уларга адабий сайқал берганлар, ибораларнинг этимологияси, яъни пайдо бўлиши ва қўлланишига доир қизиқарли изоҳлар ҳам битганлар.
 
Ушбу тўплам ўтган ярим аср мобайнида бир неча марта чоп этилган. Ислом Каримов Фонди китобхонларнинг талаб ва қизиқишларини инобатга олиб, пурмаъно иборалар жамланган тўпламни қайта чоп қилди.
 
“Қайроқи сўзлар” китоби Ўзбекистон ўқув юртлари кутубхоналари, бадиий ва ижодий уюшмаларга тарқатилади ҳамда китоб дўконларида сотувга қўйилади.
 

Теглар:Ислом Каримов фонди Қайроқи сўзлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар