Бош вазир Тереза Мэй Россия “манзили”га айблов эълон қилди.
“Разведка берган маълумотларга асосан Ҳукумат полиция ва Қироллик прокурорлик хизмати айтган икки нафар шахс рус ҳарбий разведкаси ва ДРБнинг ходимлари ҳисобланади деган қарорга келди”, дейди Тереза Мэй.
Шунингдек, Британия Ҳукумати раҳбари опреация учун буйруқ катта эҳтимол билан Кремлдан келганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 март куни Россия Разведка бош бошқармасининг собиқ полковниги, 66 ёшли Сергей Скрипаль ва унинг қизи, 33 ёшли Юлия Буюк Британия жанубидаги Солсбери шаҳарчасида беҳуш ҳолатда топилган эди.
Маълумотлар уларнинг Россияда ишлаб чиқарилган “Новичок” номли заҳарли дори воситасида ҳушини йўқотганини тасдиқлаган. Буюк Британия эса бу ишда “Россиянинг қўли” борлигини таъкидлаб келаётганди.