...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ “Новичок” сабаб Россияга қарши санкция қўллади


10:33, 09.08.2018 Олам
 4 428

Саккизинчи август куни Давлат департаменти маслаҳатчи-элчига янги “аждардек” санкцияларни маълум қилган.

Кеча, 8 август куни АҚШ Россияга қарши “аждардек” санкцияларни жорий қилди. Янги санкциялар Россия ҳукумати Буюк Британия фуқароси Сергей Скрипаль ва унинг қизига қарши “Новичок” кимёвий қуролини ишлатишда айбдор деб ҳисоблаб жорий қилинган.
 
“8 август куни Давлат департаментидаги  маслаҳатчи-элчимизга янги “аждардек” санкциялар маълум қилинди”, дейди Вашингтондаги Россия элчихонаси.
 
Элчихона таъкидлашича, АҚШ томонидан билдирилган айбловлар асоссиз уюдирма. Солсбери ишида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) Россиянинг қўли борлигига доир ҳеч қандай далил топа олмагани иддао қилинган.
 
Солсбери воқеаси сабаб киритилган янги санкциялар икки қисмдан иборат бўлади. Биринчиси, 15 кундан кейин кучга киради ва Россия иккиламчи маҳсулотларни етказишни тўхтатишни кўзда тутади.
 
90 кундан кейин киритилиши мумкин бўлган тақиқловчи чораларнинг иккинчи тўлқини дипломатик алоқаларнинг сустлашиши, Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг АҚШга парвозларини тақиқлашни ва Россияга Америка маҳсулотлари экспортини деярли тўхтатишни ўз ичига олади.
 
Шу билан бирга, агарда Россия кимёвий қуроллардан фойдаланмасликни кафолатлаб, БМТ кузатувчиларига “воқеа жойида” текширувлар ўтказишга рухсат берса, АҚШ санкцияларнинг иккинчи қисмидан воз кечишга тайёр эканини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида Давлат разведка бошқармасининг собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганди. Буюк Британия ҳукумати бу ишда Россияни айбдор деб оламга жар солиб, амалда буни исботлай олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:санкция Сергей Скрипаль АҚШ-Россия Новичок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!