Ота-оналарнинг амалдаги тўлов миқдори 2023 йил 1 январга қадар икки баробарга пасайтирилди.
Унга кўра, Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдош қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналарнинг амалдаги тўлов миқдори 2023 йил 1 январга қадар икки баробарга пасайтирилди.
Масалан: туман маркази ҳисобланмаган жойлардаги боғчаларда ҳозирги кунда бир нафар бола учун тўлов 105 минг (туман марказида 115 минг) сўм тўлов белгиланган (10,5 соатлик), эндиликда ушбу тўловнинг ярми яъни 52 500 (туман марказида 57 500) сўм пул тўланади.
Бундан ташқари, қуйидаги вилоятлар боғчаларида ҳам тўлов миқдори икки баробар пасайтирилган:
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманлари;
Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманлари;
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманлари;
Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманлари;
Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманлари;
Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманлари.