...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! Британия Россиядан узр сўради


11:36, 13.04.2018 Олам
 11 161

Британия расмийлари бўлиб ўтган иш юзасидан ўз айбларини тан олишган.

Буюк Британия пойтахти Лондондаги Ҳитроу аэропортида Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли А-321 самолётида аэропорт ходимлари томонидан тинтув ўтказилганини хабар қилган эдик.
 
Россия расмийлари эса Британия полицияси ва божхона ходимлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз самолёт бортида текширув ўтказганини маълум қилиб, бунда британиялик расмийларни айблаган эди.
 
Шундан кейин, Россия Федерациясининг Лондондаги элчихонаси Британия ҳукуматига содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш беришини сўраб, нота юборган эди.
 
Бугун, 13 апрель куни Буюк Британиянинг Парвозлар хавфсизлиги маркази ушбу воқеага изоҳ берган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Хабарда Марказ бўлиб ўтган воқеа юзасидан Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилотининг назорати остида  расман кечирим сўрагани таъкидланган.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Британия фуқароси бўлган россиялик собиқ разведкачи Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишида Британия ҳукумати Россиянинг “қўли бор”, деб ҳисоблаган эди.
 
Натижада, икки мамлакат ўртасидаги олий даражадаги алоқалар расман бекор қилинди ва икки томонлама дипломатлар мамлакатлардан чиқариб юборилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Буюк Британия Россия Сергей Скрипаль Аэрофлот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!