...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳомиладор қўшиқчини рақсга тушишдан бош тортгани учун отиб ўлдиришди


11:20, 13.04.2018 Олам
 16 761

Хонанда воқеа жойида вафот этган. Жиноятчи эса полиция томонидан қўлга олинган.

Покистонда қўшиқчи Самина Самунни рақсга тушишдан бош тортгани учун отиб ташлашди. Нохуш воқеа Ларкана шаҳридаги Синд провинциясида содир бўлган.
 
Маълум бўлишича, 24 ёшли ҳомиладор Самина тўйга таклиф этилган меҳмон хонандалардан бири бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, бир эркак унинг ёнига келиб, ўтириб эмас тикка турган ҳолатда қўшиқ айтишни талаб қилган.
 
Самун эса стулдан туриб қўшиқ айтишни бошлаган, аммо рақсга тушмаган. Бундан жаҳли чиққан эркак унга қарата ўт очган.
 
Хонанда воқеа жойида вафот этган. Жиноятчи эса полиция томонидан қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самина Самун Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!