...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистондаги сайлов штабида портлаш


12:56, 23.07.2018 Олам
 1 765

13 июль куни “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти томонидан Покистоннинг Мастунг ва Банну шаҳарларида уюштирилган портлаш натижасида партия етакчиси Навобзода Сирай Райсани ҳалок бўлган.

Бугун, 23 июль куни Покистон Ислом Республикасининг “Белужистон Авоми” партияси Далбанд шаҳридаги сайлов штабидаги бошқа партия аъзолари билан тўқнашув вақтида қўлбола граната портлатган. Натижада 20 киши яраланган, қурбонлар йўқ. ОАВга кўра, “Белужистон Авоми” партияси 25 июлда бўлиб ўтадиган сайлови кўпроқ овоз олиш мақсадида портлашни амалга оширган.
 
Аввал хабар берганимиздек, 13 июль куни “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти томонидан Покистоннинг Мастунг ва Банну шаҳарларида уюштирилган портлаш натижасида 150 киши ҳалок бўлган ва 200 киши тан жароҳати олган эди. Ҳалок бўлганлар орасида “Белужистон Авоми” партияси етакчиси Навобзода Сирай Райсани ҳам бўлган.
 
Маълумот ўрнида, Белужистон тарихий вилоят бўлиб, 1947 йилнинг охирида Покистон, Эрон ва Афғонистон мамлакатлари томонидан бўлиб олинган. 1948 йилнинг бошида “Белужистон Авоми” партияси тузилиб, ҳозирга қадар ўз мустақил давлатини ташкил этиш учун жанговор ҳаракатлар олиб боради. Ушбу партиянинг “Белужистон ва Жундалла озодлик армияси” мавжуд бўлиб, асосий мақсади бўлиб ташланган белуж халқини бирлаштириш ва ягона мустақил давлат тузиш. Аҳолисининг аксарияти Ислом динига эътиқод қилиб келади. 
Санжар Жўра

Теглар:Покистон Белужистон Авоми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!