Шариф 2013 йилда учинчи марта Ҳукумат раҳбарлигига сайланганди.
Покистон Ислом Республикасининг собиқ Бош вазири Навоз Шариф коррупция бўйича очилган иш ортидан етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қарор Исломобод аксил коррупция суди томонидан чиқарилган. Бу ҳақда “Geo TV” хабар берди.
Бугун, 24 декабрь куни бўлиб ўтган эшитишда ноқонуний пулларни легаллаштириш ва коррупция бўйича “Al-Azizia” пўлат комбинати ва “Flagship Investment” инвестиция фирмасининг иши кўриб чиқилган. Суд қарори билан Шариф биринчи айблов бўйича етти йил қамоқ жазоси ва 2,5 млн доллар жаримага ҳукм қилинган. Иккинчи иш бўйича собиқ Бош вазир оқланган ва айбсиз деб топилган.
Шарифга қарши коррупция бўйича учта жиноий иш очилган. Биринчи суд иши жорий йил 6 июль куни тугалланган. Ўшанда Шариф 10 йил қамоқ жазоси ва 8 млн доллар жаримага ҳукм қилинганди.
2013 йилда учинчи марта (аввал 1990-1993, 1997-1999 йилларда Ҳукуматга раҳбарлик қилган) мамлакат Бош вазири этиб сайланган Шариф 2017 йил 28 июлда Олий суд томонидан “эгаллаб турган лавозимига номуносиб” деб топилган ва истеъфо берган.
Навоз Шарифга қарши илк айблов 2016 йилда эълон қилинган. Бунга ОАВда тарқалган панама ҳужжати сабаб бўлганди. Унда офшор компанияларнинг рўйхатдан ўтказилиши ва иш юритуви ҳақида маълумотлар берилган.
Маълумот учун, Навоз Шариф 1992 ва 2015 йилларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Суннатилла Абдуллаев