РФ расмийлари мактубга жавоб қайтарди.
Ливия давлатининг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофининг ўғли Сайф ал-Ислом Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов орқали мамлакат президенти Владимир Путинга хат юборди.
Унга Россия расмийлари Сайф ал-Ислом Қаззофи ва унинг атрофидагилар Ливиядаги сиёсий жараённинг бир қисми бўлиши керак деб жавоб қайтарди. Аммо мактубда нималар ҳақида сўз борганига тўхталиб ўтмади.
РФ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов расмий Москва Сайф ал-Исломни президентлик сайловларида иштирок этишини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Маълумот учун, Муаммар Муҳаммад Абдул Салом Ҳамид Абу Маняр Қаззофи 1979-2011 йиллар мобайнида Африка шимолидаги Ливия мамлакатини бошқарган. У 2011 йил юз берган “араб баҳори” инқилоби натижасида октябрь ойида ўлдирилган.

Суннатилла Абдуллаев