Уларга қарши аэропортни назорат қилаётган “Махсус тўхтатувчи кучлар” гуруҳи жангга кирган. Жанг ҳозиргача давом этаяпти.
Хабарларда айтилишича, қуролли ҳужум чоғида турли қуроллардан фойдаланилган. Аммо, бино ичидаги одаларни эвакуация қилишга улгуришган.
Маълумотларга кўра, Триполидаги миллий ярашув ҳукуматига бетараф бўлган томонлар ўртасида тўқнашув бўлган ва аэропортга “Ал - Бақара” гуруҳи ҳужум қилган ҳамда уларга Ливиянинг шарқидан қочганлар қўшилган.
Уларга қарши аэропортни назорат қилаётган “Махсус тўхтатувчи кучлар” гуруҳи жангга кирган. Жанг ҳозиргача давом этаяпти.
Ливиянинг миллий ярашув ҳукумати БМТнинг саъй-ҳаракати билан 2016 йилда Триполи шаҳрида тузилган эди. Лекин улар мамлакатнинг шарқий ҳудуди ва миллий армиянинг қўллаб-қувватлашига эриша олишмади ва турли маҳаллий жанговар гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлишганди.