...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ливияда ҳукумат биноси портлатиб юборилди. Қурбонлар бор!


18:47, 02.05.2018 Олам
 2 522

Портлаш натижасида қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги аниқланди.

Бугун, 2 май куни Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги мамлакат Миллий сайлов комиссияи биноси террорчилар томонидан портлатиб юборилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Портлаш натижасида 16 киши қурбон бўлган ва 19 нафари жароҳат олгани айтилмоқда.
 
Маълум қилинишича, террорчилар портловчи ускуналарни бинонинг бир нечта қаватига ўрнатган ва уларни ташқаридан бошқарган ҳолда портлатган.
 
Таъкидлаш керакки, Ливияда жорий йилнинг охирига қадар президентлик сайлови ўтказилиши белгиланаётган эди.
 
Ҳозирда сайлов комиссияси биноси бутунлай ёниб кетгани айтилмоқда.
 
Шунингдек, бу ерда қутқарувчилар, полиция ва ФВВ ходимлари хизмат қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Триполида содир этилган террорчилик ҳаракати туфайли 40га яқин киши ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Ливия Триполи теракт портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!