Иккита бомбалаштирилган автомобил Бенғозидаги катта масжид ёнида портлатиб юборилган.
Террорчилик ҳаракатини уюштирувчилар масжиддан одамлар намоз ўқиб чиқиши билан машиналарни 30 дақиқа оралиғида бирин-кетин портлатган. Бунинг натижасида қурбон бўлганлар сони 33 нафарга етган, 71 киши оғир яраланган. Бу ҳақда РИА новости хабар бермоқда. Ал-Арабия телеканали маълумотларига кўра, Террорчилик ҳаракати натижасида Ливия давлат разведкаси раҳбари Меҳди Фалаҳ ҳам жароҳатланган.
Аввалроқ олинган маълумотларда қурбонлар сони 11 та ва жароҳатланганлар эса 32 та эканлиги қайд этилган эди. Ливиядаги “ал-Масрад” газетаси хабарига кўра, Ливия армияси қўмондонлигининг тергов бўлими бошлиғи Аҳмад Фейтари ушбу теракт натижасида ҳалок бўлган.