...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” финалда икки гранд клубнинг бири билан ўйнайди


09:40, 24.01.2018 Спорт
 2 121

“Шаҳарликлар” “Бристоль Сити” клубини мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўлланма олишди.

Бугун, 24 январь куни Англия лига кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Бристоль Сити” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда “шаҳарликлар” Кевин Де Брюйненинг сўнгги дақиқаларда киритган тўпи эвазига мусобақа финалига йўлланма олишди.
 
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Сане 43-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб, Агуэро ўзини кўрсатди. Мезбонлар 90-дақиқага қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
 
Аммо “Сити”нинг ноёб топилмаси Де Брюйне жамоасининг ғалаба голини уриб, “шаҳарликлар”нинг сўнгги 5 йилда мусобақа финалида учинчи марта иштирок этишини таъминлади.
 
Эндиликда “Манчестер Сити” клубининг финалдаги рақиби “Арсенал” – “Челси” учрашуви натижасига кўра аниқ бўлади.
 
“Арсенал” – “Челси” учрашуви бугун, 25 январь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
 
Англия лига кубоги. 1/2 финал. Жавоб учрашуви.
 
“Бристоль Сити” – “Манчестер Сити” 2:3.
 
Голлар: Пэк (64), Флинт (90) - Сане (43), Агуэро (49) де Брюйне (90).
 
“Бристоль Сити”: Стил, Флинт, Брайен, Райт, Магнуссон (Бейкер, 46), Рид, Браунхилл, Уолш (Дьедиу, 46), Смит, Пэтерсон (Кент, 73), Пэк.
 
“Манчестер Сити”: Браво, Отаменди, Стоунз, Уокер (Данило, 85), Зинченко, Сильва, Фернандиньо, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Гюндоган, 82).
 
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (21), Сильва (90).
 
Дастлабки учрашув: 1:2.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бристоль Сити Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 636

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!