...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур футболчи бир йилга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди


11:36, 22.09.2018 Спорт
 4 494

Футболчи рулда ўзи бўлмаганлигини таъкидламоқда

BBC тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Бенжамен Менди бир йил давомида автомобиль ҳайдамайдиган бўлди. Мазкур қарор Манчестер шаҳри суди томонидан қабул қилинди.
 
Бундан ташқари, француз футболчиси 25 000 фунт стерлинг миқдорида жаримага ҳам тортилган.
 
Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи жорий йилнинг февраль ойида Mercedes русумли автомобилини 4 маротаба тезликни оширган ҳолатда бошқарган.
 
Футболчининг адвокати Гвин Левис эса футболчининг автомобили ўзи томонидан бошқарилмаганлиги  таъкидламоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Менди ўтган йили қаттиқ жароҳат олган ва 2018 йилнинг апрель ойигача 7 ой мобайнида майдонга тушмаган эди.
 
Ўз набватида, суд ҳам февраль ойида содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима Бенжамин Мендининг ҳайдовчилик гувоҳнамасига қайд этилганлигини айтиб ўтмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Манчестер Сити Бенжамен Менди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!