Хитой Америка қитьасига иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тобора кириб бормоқда
Хитой сўнгги йилларда Кариб ҳавзаси мамлакатларига иқтисодий жиҳатдан тобора кириб бормоқда. Доминика Республикасидан олдин Хитой сўнгги икки йил ичида Панама ҳамда Эль-Сальвадор билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, иқтисодий шартномалар имзолаган эди.
АҚШ расмийлари бу мамлакатлардан дипломатларини чақириб олди ва Хитойнинг энди ривожланаётган давлатларни иқтисодий жиҳатдан эгаллаётганидан огоҳлантирди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграцияга қарши янги сиёсати минтақадаги давлатларда норозилик келтириб чиқарди, чунки Кариб ҳавзаси давлатлари иқтисодий қарам ҳолатида. Хитой эса, бу имкониятни қўлдан бой бермади ва секин-аста инвестицион ва иқтисодий йўл билан бу давлатларга кириб бормоқда.
Расмий Пекиннинг хабар беришича, ой охирига қадар Хитой Гуяна ва Суринаме давлатлари билан алоқалар ўрнатишга умид билдирмоқда.