Нотариуслар ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлик қила бошлайди.
2019 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг бармоқ изларини мустақил равишда сканер қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда “Norma” хабар бермоқда.
Шу орқали уларнинг шахсини тасдиқлашда паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштиришлари мумкин бўлади. Бунинг учун ички ишлар органлари билан ўзаро электрон ҳамкорлик ташкил қилинади. Жараён нотариал ҳаракат турига қараб 15-30 дақиқа ичида амалга оширилади.
Бундан ташқари, турар жой олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда фақат кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кадастр йиғмажилди, шунингдек паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш сўралади. Доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди. Тегишли маълумотларни нотариуслар ички ишлар органларига сўровнома юбориш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб 20 дақиқа давомида оладилар.
Сўровномани юбориш усулига боғлиқ ҳолда жавоб қуйидагича олинади:
курьерлик хизмати орқали юборилса – бир соат ичида;
идоралараро электрон тизим орқали юборилса – реал вақт режимида.
Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрида мазкур маълумотлар нотариал идораларга онлайн-режимда тақдим этиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни олиш нотариус томонидан мустақил амалга оширилиши белгиланганди.
Янги тартибга кўра, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгач, 30 дақиқа ичида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқланади.

Суннатилла Абдуллаев