Банкда яратилган шароитларни кўриб, мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилишининг амалдаги исботига гувоҳ бўлаяпмиз.
Халқ банки томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, сўнгги йилларда республикадаги мавжуд барча туман ва шаҳар филиалларини замонавий қиёфада, тўлиқ қайта таъмирланиб, “Банк хизматлари марказлари” ташкил этилмоқда.
Бугун Халқ банкининг Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимида ҳам ана шундай замонавий банк хизматлари кўрсатувчи марказ фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда банк Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу марказда қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бўлим замонавий техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, халқаро тўлов тизимларини бажарувчи кўп функцияли банкоматлар ўрнатилди. Бу эса жаҳон андозаларига мос равишда мижозларга замонавий, сифатли банк хизматларини кўрсатиш имконини беради.
Шу билан бирга, бўлимда мижозлар дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириши, шунингдек, дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан мавжуд банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни берувчи“RECEPTION” хизмати йўлга қўйилди.
Яъни “RECEPTION” хизматида банкнинг ходими мижозларни кутиб олади ва унга хизмат тури бўйича маслахатлар беради. Бу эса мижознинг ортиқча овора бўлишининг олдини олади.
Шунингдек, бу ерда ўрнатилган электрон навбат ускунаси ёрдамида мижозлар навбатлари келишини олдиндан билиб туришади.
- Бу ерда янгидан ташкил этилган“Банк хизматлари маркази”нинг афзаллиги шундаки, банкка келган мижоз навбат кутмайди, - дейди Амалиёт бўлими шўба мудири Фахриддин Очилов. -Яъни марказдагиуниверсал ходимларимиз банк фаолияти билан боғлиқ барча амалиётларни бажара олишади.
Айни пайтда ушбу марказда юридик шахслар учун 5 нафар, жисмоний шахслар учун 7 нафар ходимимиз томонидан бир кунда ўртача700 нафарга яқин мижозга сифатли банк хизматлари кўрсатилмоқда.
Бугунги кунда Халқ банки Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимининг кредит портфели 73,8млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йил бошидан буён фақатгина жисмоний шахслар учун 10,5млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бундан ташқари, 12 минг нафардан ортиқ аҳолига ҳар ойда 9,5 млрд. сўмлик пенсия ва нафақалар тарқатилмоқда.
- Банкка тез-тез ишим тушиб туради лекин оддий коммунал тўловларини тўлаш учун ҳам соатлаб навбат кутиб қолардик, - дейди Шаҳноза Ҳусанова. - Чунки авваллари оддий тўловларни қабул қилувчи ходим битта бўларди.
Энди Халқ банкида барча қулайликларга эга бўлган “Банк хизматлари маркази” ташкил этилгани мушкулимизни осон қилмоқда. Сабаби марказдаги банкнинг еттита универсалходими банк билан боғлиқ барча ишларимизни қисқа муддатларда ҳал этишмоқда.
Банкда яратилган шароитларни кўриб, мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилишининг амалдаги исботига гувоҳ бўлаяпмиз.
Бир сўз билан айтганда,юртимизда Халқ банки томонидан янгидан ташкил этилаётган “Банк хизматлари марказлари” ҳамдаамалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсади ётибди.