...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париждан табрик! ЎФФ президенти Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади


19:45, 23.01.2018 Спорт
 4 247

Умид Аҳмаджонов Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган футболчиларни табриклади.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов U-23 Осиё чемпионатида ярим финалида ажойиб ўйин намойиш этиб, Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини финал йўлланмаси билан табриклади.
 
“Учрашувни Париждан томоша қилишимизга тўғри келди. Тошкентга қайтишимиз олдидан йигитларимизнинг тарихий натижа қайд этиб, финалга йўл олгани кайфиятимизни кўтариб юборди.
 
Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай темпда тўп суриб, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишларига ишонаман.
 
Натижадан жуда хурсандман. Бу тасодифий ғалаба эмаслиги кишини икки карра хурсанд қилади. Ўзингиз кўриб турибсиз, йигитларимизда иштиёқ жуда баланд.
 
Бу футболчиларимиз уйғонаётганидан дарак бўлса, ажаб эмас. Ахир биз Япония, Жанубий Корея каби термаларни йирик ҳисобларда мағлуб этмоқдамиз.
 
Баъзида шундай, мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол ўйнаб, якунда мағлуб бўлган жамоалар ҳам олқишланади. Муҳими, футболни юракдан ўйнаш. Мен сўнгги икки беллашувда шуни кўрдим”, дейди Умид Аҳмаджонов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!