...
МЕНЮ
ONLINE TV

Финал муборак! Ўзбекистон Жанубий Кореяга тўртта гол урди


19:20, 23.01.2018 Спорт
 5 923

Ўзбекистон терма жамоаси илк марта Осиё чемпионати финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
 
Қизиқарли ва голларга бой ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва илк марта тарихида Осиё чемпионати финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Эндиликда терма жамоа финалда Қатарни пенальтилар сериясида мағлуб этган Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
 
Осиё чемпионати, ярим финал.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1
 
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.
 
Ўзбекистон: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (16.Дониёр Нарзуллаев, 91), 6.Азизжон Ғаниев (15.Ойбек Рустамов, 109), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов, 112), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.
 
Жанубий Корея: 1.Канг Хён Му, 2.Парк Жаэ Ву, 3.Ли Гун, 5.Хванг Хюн Су, 8.Хан Сеунг Гйю, 9.Ли Кун Хо, 10.Юн Сеунг Вун, 11.Чо Юнг Вук, 15.Чои Жаэ Хун (), 16.Жанг Юн Хо, 22.Ли Санг Мин.
 
Огоҳлантиришлар: Жанг Юн Хо 50, Ли Кун Хо 75 - Аббосжон Отахонов 58
 
Четлатиш: Жанг Юн Хо 75 (2СК).
Маълумот учун, Вьетнам - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-23 ОЧ финали 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Чанжоу шаҳридаги Changzhou Olympic Sports Centre стадионида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон олимпия терма жамоаси финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!