...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қувайт устидан ғалаба қилди


11:08, 21.11.2018 Жамият
 2 533

20 ноябрь куни, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қувайтга қарши майдонга тушди

Аввалроқ, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Dubai cup” мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушиши ҳақида хабар берган едик.
 
Кеча, 20 ноябрь куни, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қувайтга қарши ўйин ўтказиб ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 27 дақиқада Миржахон Мираҳмадов томонидан киритилди.
 
Мазкур ғалаба Ўзбекистонга гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш имконини берди. Сабаби, Япония терма жамоаси 3-турда БААга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 3 та ўйинда 2 та дуранг ва битта ғалаба қозонган японияликларнинг очколари сони 5 тага етди.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Япония билан 2:2 ҳисобида дурангга эришиб, БААни 2:0, Кувайтни эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда 7 очко тўплади ва  “Dubai cup” халқаро мусобақасининг ғолибига айланди.
 
Dubai cup
 
Қувайт – Ўзбекистон 0:1
Гол: Миржахон Мираҳмадов, 27
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Dubai cup Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қувайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар