Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Йиғилишда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси муҳокама қилинди. Бу борада жамоани саралаш босқичида бошқаришга номзод мураббийллар рўйхати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан терма жамоадаги тажрибалари инобатга олинган ҳолда Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Мураббий олдига олимпия терма жамоасини 2020 йилда Токиода бўладиган Олимия ўйинларига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, унга футболчиларнинг саралаш ва терма жамоа асосий таркибини шакллантиришда холис бўлиш алоҳида вазифа сифатида юкланди.
Эслатиб ўтамиз, Қосимов ҳозирда Тошкентнинг “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган эди.
Таъкидлаш лозимки, Миржалол Қосимов бунга қадар икки марта Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб ишлаган эди.