...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсоният инқирозига олиб келувчи омил нима эканлиги айтилди


18:02, 21.09.2018 Олам
 4 864

Африка давлатлари биринчи бўлиб бу офат қурбонига айланади.

Экспертларнинг фикрича, “иқлим ўзгариши миграцияси” яқин авлод дуч келадиган энг катта хавфлардан бирига айланади. Асосий хавф Осиё, Европа ва Африка давлатларига бўлади. 
 
“Шу нарса аниқки, марказий Африка давлатлари биринчи бўлиб бу офат қурбонига айланади ва бу мамлакатлар қишлоқ хўжалигига жиддий таьсир ўтказади”, деб айтиб ўтди миграция динамикаси бўйича мутахассис Франсис Гемен.
 
Унинг айтишича, ҳозирда Европага борадиган мигрантлар сони кўп бўлишига қарамасдан, асосий миграцион кўчиш минтақа ичида бўлмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалигига тўлиқлигича боғланиб қолган марказий Африка давлатлари инқирозига олиб келади.
 
Хавфнинг олдини олиш учун Ғарбий Африка мамлакатларига моддий ёрдамни йўналтириш ҳамда Европага хавфсиз ва қонуний миграцион йўналишни шакллантириш кераклигини айтиб ўтади Гемен.

Теглар:Африка Европа Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!