...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияга етиб борди


14:27, 26.04.2018 Спорт
 1 811

Равшан Ҳайдаров Индонезияга 18 та футболчини олиб кетган.

Индонезияда мамлакат футбол ассоциацияси ташкил этилганига 88 йил тўлгани муносабати билан “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилади. Мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.
 
Кеча терма жамоа аъзолари Тошкент – Куала-Лумпур – Жакарта йўналиши бўйлаб учиб кетишганди. Футболчилар бугун, 26 апрель куни Индонезияга етиб боришган.
 
“Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Тошкент-Куала-Лумпур-Жакарта йўналиши бўйлаб парвоз қилиб, Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Индонезияга етиб борди”, дея ёзади ЎФА Матбуот хизмати.
 
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров Индонезияга 18 та футболчини олиб кетган. Мусобақада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!