
Номаълум ҳайдовчи автомашинасини Бақай кўчасида ҳайдаб кетаётиб, 50 ёшли ҳайдовчини уриб юборган.
Маълум қилинишича, шу куни соат 23:20 ларда шахси номаълум ҳайдовчи автомашинасини Бақай кўчасида ҳайдаб кетаётиб, пиёда 50 ёшли Радик Тоштемировни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Натижада Радик Тоштемиров жиддий жароҳат олиб ўша ернинг ўзида оламдан ўтган.
“Мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг автомобили ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлганларни 102 телефон рақами орқали хабар беришларини сўраймиз”, дея эълон берди ИИВ.