...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияга боради


16:40, 23.04.2018 Спорт
 1 953

27 апрелдан 3 майгача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига ҳозирдан тайёргарликни бошлади. ЎФА ушбу терма жамоанинг қолган мусобақларда ҳам муваффақиятли иштирок этиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда.
 
27 апрелдан 3 майгача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида Индонезия футбол ассоциацияси ташкил этилганига 88 йил тўлгани муносабати билан “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилади.
 
Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади. Айни вақтда бу мусобақа август ойида бошланадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.
 
Мусобақага тайёргарликни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун, 23 апрелдан “Чиғатой” спорт базасида бошлайди. “Юбилей кубоги”га олимпия терма жамоаси қуйидаги таркибда йўл олмоқда:
 
Дарвозабонлар:
 
Ботирали Эргашев – “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев – “Насаф”.
 
Ҳимоячилар:
 
Ҳусниддин Алиқулов – “Машъал”
Ҳусниддин Ғофуров – “Нефтчи”
Абубакр Муйдинов – “Бунёдкор”
Ҳожиакбар Алижонов – “Пахтакор”
Илхомжон Алижонов – “Сурхон”
Дониёржон Нарзуллаев – “Насаф”
Авазбек Ўлмасалиев – “Нефтчи”.
 
Ярим ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев – “Бунёдкор”
Санжар Қодирқулов –“ Бунёдкор”
Шароф Муҳитдинов – “Насаф”
Сухроб Нуруллоев – “Металлург”
Ойбек Рустамов – “Қўқон – 1912”
Нурилло Тўхтасинов – “Сўғдиёна”.
 
Ҳужумчилар:
 
Ислом Кенжабоев – “Насаф”
Андрей Сидоров – “Қизилқум”
Азизбек Амонов – “Локомотив”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!