...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янгиланган Олимпия терма жамоасида янгилар бор, улар бугун Тошкентда йиғин бошлади


11:51, 13.04.2018 Спорт
 2 425

Насруллаев Шерзод, Ибрагимов Достон, Аҳмадов Жаҳонгир ва Ғанижонов Бегзод жароҳатлари туфайли ўз клубларига қайтариб юборилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров терма жамоага номзод бўлган футболчилар иштирокида йиғин бошлади.
 
Йиғиндан асосий мақсад Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш ва саралаб олиш бўлиб, йиғинда жамоанинг ҳимоя ва ҳужумдаги техник-тактик ҳаракатлари шакллантирилади.
 
Футболчилар “Чиғатой” спорт базасида жойлашиб, “Бунёдкор” стадионида машғулотлар олиб боришмоқда. Равшан Ҳайдаров ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
 
Дарвозабонлар:
1.Ҳамроев Умиджон ("Пахтакор")
2.Раимов Шохрух  ("Динамо")
3.Муҳаммаджонов Машҳур  ("Насаф")
 
Ҳимоячилар:
4.Шукуриллаев Самандар ("Насаф")
5.Алиқулов Ҳуснуддин ("Машъал")
6.Авилов Хушнуд ("Андижон")
7.Алижонов Илҳом ("Сурхон")
8.Мўйдинов Абубакир ("Бунёдкор")
9.Юлдашев Иброҳим ("Пахтакор")
10.Асқаров Бобур ("Пахтакор")
11.Ўлмасалиев Аваз ("Нефтчи")
12.Усмонов Бурҳон ("Бунёдкор")
 
Ярим ҳимоячилар:
13.Ҳошимов Даврон ("Металлург")
14.Абдуллаев Абдулла ("Бунёдкор")
15.Қодирқулов Санжар ("Бунёдкор")
16.Умиров Даврон ("Бунёдкор")
17.Икромов Фаррух ("Бунёдкор")
18.Юлдашев Расул ("Бунёдкор")
19.Абдусаломов Жаҳонгир ("Бунёдкор")
20.Исмоилов Аброр ("Нефтчи")
 
Ҳужумчилар:
21.Султанов Муҳаммад ("Металлург")
22.Убайдуллаев Шаҳзод ("Машъал")
23.Мираҳмадов Миржаҳон ("Бунёдкор").
 
Насруллаев Шерзод, Ибрагимов Достон, Аҳмадов Жаҳонгир ва Ғанижонов Бегзод жароҳатлари туфайли ўз клубларига қайтариб юборилган.
 
Бугун футболчилар тест-синовлари топширишди. Шамиль Исеев бошчилигидаги ЎФА Илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текширувдан ўтказмоқда. Тошкентдаги йиғин 15 апрелга қадар давом этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!