...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпия терма жамоаси 18 футболчи билан Индонезияга жўнаб кетди


11:38, 25.04.2018 Спорт
 2 781

Мусобақада Ўзбекистон ОТЖ билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 апрелидан 3 майига қадар Индонезияда мамлакат футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018 – Юбилей кубоги” ўтказилади. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.
 
Мусобақада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан биргаликда Индонезия, КХДР ҳамда Баҳрайн терма жамоалари иштирок этади.
 
Ушбу мусобақага тайёргарликни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 апрелдан “Чиғатой” спорт базасида бошлаганди. Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Тошкент – Куала-Лумпур – Жакарта йўналиши бўйлаб сафарга қуйидаги таркибда жўнаб кетди.
 
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев – “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев – “Насаф”.
 
Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов – “Машъал”
Ҳусниддин Ғофуров – “Нефтчи”
Абубакр Муйдинов – “Бунёдкор”
Ҳожиакбар Алижонов – “Пахтакор”
Илхомжон Алижонов – “Сурхон”
Дониёржон Нарзуллаев – “Насаф”
Авазбек Ўлмасалиев – “Нефтчи”.
 
Ярим ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев – “Бунёдкор”
Санжар Қодирқулов –“ Бунёдкор”
Шароф Муҳитдинов – “Насаф”
Сухроб Нуруллоев – “Металлург”
Ойбек Рустамов – “Қўқон – 1912”
Нурилло Тўхтасинов – “Сўғдиёна”.
 
Ҳужумчилар:
Ислом Кенжабоев – “Насаф”
Андрей Сидоров – “Қизилқум”
Азизбек Амонов – “Локомотив”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!