Икки томон кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайт Давлатига ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.
Икки томон кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қувайт раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган ташқи ва ички сиёсатини қўллаб-қувватлаган ва унинг раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаган.
Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Қувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция киритшга тайёр эканлиги қайд этилди. Шу нуқтайи назардан Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини 2018 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳамда Қувайт ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очилиши муҳим аҳамиятга эга.
Қувайт томони Ўзбекистон ҳукуматининг Қувайт фуқароларига соддалаштирилган тартибда виза бериш бўйича қарорини миннатдорлик билан қайд этди.
Учрашувларда Ўзбекистонда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, Қувайт университети ҳузуридаги Тилларни ўрганиш марказида Ўзбекистон вакиллари ўқитиш истиқболлари, шунингдек, араб тили ўқитувчиларини Ўзбекистон таълим муассасаларида дарс бериш учун жўнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.