...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қувайт мустақилликка эришган кунини Ўзбекистонда нишонлади


22:10, 23.02.2017 Жамият
 2 450

Бу йил Қувайт давлати мустақилликка эришганига 56 йил тўлди. Шу муносабат билан Қувайтнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.

Қувайт ўтган йилларда Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий, маданий-маърифий, илмий соҳаларда энг ишончли ҳамкорига айланди. Икки мамлакат манфаатлари истиқболли лойиҳаларда ўз ифодасини топди. Тенглик, ўзаро ҳурмат, дўстликка асосланган алоқалар йиллар сайин сайқал топиб бормоқда.
 
Бу йил Қувайт давлати мустақилликка эришганига 56 йил тўлди. Шу муносабат билан Қувайтнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.
 
Унда қатор мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, илмий ва бизнес диора вакиллари иштирок этди.
 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Ал Жийронга Ўзбекистон номидан илиқ табрик билдириши билан старт олди. Шундай сўнг Абдулазиз Камилов ҳамда Аҳмад Холид Ал Жийрон зал марказидан ўрин олдилар, икки давлат мадҳиялари тадбир очилишидан дарак берди.
 
2017 йил Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги дўстликда янги саҳифалар очди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 7-10 февраль кунлари Қувайт давлатига қилган ташрифи, савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида янги қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ўзбекистон-Қувайт Қувайт элчихонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар