Савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.
8 февраль куни Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делагация Қувайт Давлати Бош вазири шайх Жабер ал-Мубарак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ қабулида бўлди.
Шу куни Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашди.
Шундан сўнг, Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт Савдо-саноат палатаси Вице-президенти Абдулваҳаб Муҳаммад ал-Вазан, Қувайт инвестицион компанияси “Kuwait Investment CO” Бош менежери Фаваз Сулайман ал-Аҳмад, “KIPCO” холдинг компанияси Вице-президенти Файсал Ҳамад ал-Айяр, “Бурган Банк” Вице-президенти, Директорлар кенгаши раиси Мажид ал-Ажил билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, Қувайт инвестиция агентлиги, Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди раҳбарияти билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форумида иштирок этди. Унда алоқа ўрнатиш ва ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган икки давлат ишбилармон тузилмалари тақдим этилди.
Учрашувлар давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.