Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Қувайтдаги тадбирда нутқ сўзлади.
Ўзбекистон маданият кунларининг очилиши Ўзбекистонни мадҳ этувчи фотокўргазмалар намойиши билан бошланди. Қувайт Давлати марказидаги “Ал-Адвания” кўргазмалар галереяси ўзбекона рухда миллий безатилди. Кўргазма зали марказига йирик ўлчамдаги банер, давлат байроқлари ва давлат раҳбарларининг портретлари ўрнатилди.
Қувайтда Ўзбекистон маданияти кунлари расмий очилиш маросими икки давлат мадҳиялари ва Қурони Каримдаги оят билан бошланди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди.
Тадбирда Кувайт Маданият, санъат ва адабиёт миллий кенгаши бош котиби Али Хусейн ал-Юха ва унинг вакиллари, шунингдек, Қувайт давлатидаги Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Аълоев ҳамда элчихона ходимлари қатнашди.
Тадбирнинг расмий очилиши маросимида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини бир-бирларига тақдим этишди.