...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озодбек Назарбеков Туркияга бориб, Эртўғрулнинг ўтовида меҳмон бўлди


20:24, 21.01.2019 Шоу-бизнес
 17 917

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков айни дамда Туркияда бўлиб турибди. Хонанда 2014 йилдан буён суратга олиниб келинаётган ва бутун турк дунёсининг тарихини ўзида мужассам этган "Тирилиш. Эртўғрул" сериалининг суратга олиш майдончасига бориб, жараёнлар билан танишган. Ҳофиз “Iyi” қабиласи шоҳи, Усмонийлар давлати асосчиси Усмон II нинг отаси Эртўғрулнинг ўтовида бўлиб, қабила байроғини қўлида тутиб, суратга тушган. Унинг ёнида фильм продюсери ва сценарий муаллифи Меҳмет Бўздоғни кўриш мумкин. 

Меҳмет Бўздоғ ушбу суратни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштираркан, шундай ёзади: 

"Сериалимизнинг мухлиси, турк дунёсининг қадрли хонандаси, қийматли дўстим, Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари ва делегациясини тасвирга олиш майдончасида қабул этдик".



Мазкур суратга олиш майдончасига таниқли шахслар, давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва спорт юлдузлари ташриф буюриши анъанага айланган. 

Майдончага бугунгача Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Парламент раиси Бинали Йилдирим, спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедов ва кўплаб давлат арбоблари келган. 

Бундан бир неча ой аввал, сериал режиссёри Меҳмет Бўздоғ Жалолиддин Мангуберди ҳақида фильм суратга олиш учун Ўзбекистонга келган эди. 

Маълумот ўрнида, 2014 йилнинг 10 декабридан TRT телеканали орқали эфирга узатилиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалида бир неча бор Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳақида сўз боради. Унда фильм қаҳрамонлари Самарқанд ва Бухорони муқаддас шаҳарлар деб атаб, Чингизхон бу шаҳарларни ёқиб кул этгани айтилади.
 
“Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг томошабинлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Дунёнинг 50 мамлакатида турк, инглиз, рус, француз, немис, хитой, корейс, япон тилларига таржима қилинган ушбу сериал бир неча ойдирки Ўзбекистон телеканаларида ҳам энг кўримли сериаллар қаторига қўшилди.

Сериалда туркий халқларнинг ўзаро қардошлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ота ва ўғил муносабатларидаги ҳурмат, оилага, юртга, дўстликка садоқат моҳирона кўрсатилган. Муқаддас Ислом динининг софлиги, уруш ва ёвузликка, бегуноҳларнинг қони тўкилишига қаршилиги тасвирланган.

Теглар:Озодбек Назарбеков Эртўғрулнинг ўтовида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!