...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озодбек Назарбеков:“Иттифоқнинг адвокати бўлиб қолдим”


12:50, 04.08.2017 Жамият
 7 279

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телерадиоканали раҳбарлигидан кетган бўлсада, муаллифлик кўрсатувига бошловчилик қилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Ёшлар” телерадиоканали раҳбарлигидан кетганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.
 
Назабеков раҳбарликдан кетган бўлсада, “Ёшлар қабулхонаси” кўрсатувининг иккинчи сонини тасвирга олиш жараёнларида иштирок этди ва бошловчилик қилди.
 
Навбатдаги кўрсатув Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятига бағишланди. Унда иш бошлаганига бир ой бўлган иттифоқнинг фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
 
Ёшлар иттифоқи номидан кўрсатувда Марказий Кенгаш раиси ўринбосари ҳамда 3 нафар бўлим мудири иштирок этди. Ўзаро суҳбат тарзида кечган баҳсларда ташкил топганига бир ой бўлган иттифоқ нималарни амалга оширганлиги, қилинган ишлар бўйича аниқ маълумотлар беришларини талаб қилишди. Мутасаддилар иттифоқнинг ташкилий ишлари кетаётганини, шундай бўлсада, нимлардир қилиниганини айтишган бўлса, студияга ташриф буюрган  меҳмонлар келгусида тугатилган “Камолот” ЁИҲнинг қилган ҳатоларини такрорламаслик, ёшлар ичига янада яқинороқ кириб бориш кераклигини айтишди.      
 
Кўрсатув жараёнидаги савол-жавобларда  Озодбек Назарбеков иттифоқ томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, дастурлар ҳақида кўпроқ тўхталгани учун “Иттифоқнинг адвокати бўлиб қолдим”, дея лутф қилди. 
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телерадиоканали “Ёшлар қабулхонаси” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Собир
13:53 04.08.2017

Озодбек Назарбеков хазилни боплабдилар..



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар