“Qalampir.uz” манбасининг етказган хабарига қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров айни дамда АҚШда. Шу боис у клубнинг йиғилишида иштирок этмаган.
Куни кеча “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров клубнинг ўтган даврдаги фаолияти, амалга оширган ишлари ҳақида ҳисобот тақдим этди.
Бугун, 24 январь куни “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”нинг навбатдаги йиғилиши раис Фаррух Зокиров иштирокисиз ўтказилди. “Qalampir.uz” манбасининг етказган хабарига қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров айни дамда АҚШда. Шу боис у клубнинг йиғилишида иштирок этмаган.
Навбатдаги йиғилишда “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси Фаррух Зокиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланган.
Йиғилишда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Мансур Тошматов, Муножот Йўлчиева, Матлуба Дадабоева, Замира Суюнова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Илҳом Иброҳимов, Сойибжон Ниёзов, Абдунаби Ибрагимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Яхё ва Мухсин Мўминовлар, Азим Муллахонов иштирок этишган.
Бундан бир неча йил аввал, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков маркази фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳатто, алоҳида хона ҳам ажратилганди. Шу-шу марказ фаолияти қайта тилга олинмади, нима иш билан шуғулланаётгани ҳам аниқ эмас. Бу орада Озодбек Назарбеков раҳбарлик лавозимларига тайинланди.