...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бенғозидаги теракт сценарийси Жалолободда қайтарилди


18:29, 24.01.2018 Олам
 4 763

Теракт Жалолободдаги Халқаро болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти биноси олдида содир этилган.

Бугун, 24 январ куни эрталаб Афғонистоннинг шарқий вилояти Нангарҳарнинг маркази Жалолободда теракт содир этилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.
 
Теракт Жалолободдаги Халқаро болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти биноси олдида содир этилган. Бугун эрталаб террорчи-худкуш бино дарвозаси олдида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган, шундан сўнг қуролланган шахслар гуруҳи ташкилот ҳудудига кирган.
 
Хавфсизлик кучлари ва ҳужумчилар ўртасидаги қарама-қаршилик эрталабдан бери давом этмоқда, вазиятни назоратга олишнинг имкони бўлмаяпти. Ҳужум қилганлар ҳарбий либосда бўлгани ҳақида хабар берилди. Уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Натижада, 2 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 14 нафари оғир жароҳатланган. Жароҳатланганлар тезда шифохонага етказилган.
 
Халқаро болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти Афғонистонда 1976 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ушбу ташкилотнинг Афғонистондаги вакили теракт юзасидан фикрларини билдирар экан шундай деди:
 
“Бизнинг асосий ташвишимиз тинч аҳолининг жабрлагани ва ходимларимизнинг аҳволи. Ҳозирча бундан бошқа ҳеч нарса дея олмайман”.
 
Толибларнинг вакили Забиулла Муджаҳид ушбу терактга уларнинг алоқаси йўқлигини билдириб, Twitter’да ўзининг хабарини қолдирган. Мазкур теракт “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти вакиллари томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда. Чунки айнан Покистон билан чегара ҳудуд ҳисобланган Жалолобод атрофида ИД жангарилари сонини кўпайтириш мақсадида бу ҳудудга кўчирилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:теракт Жалолобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!