Муродбек Қодиров 1 сентябрда теракт уюштиришда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Ўзбекистон фуқароси Муродбек Қодировга Москвада суд ҳукми ўқилди. Эркак 2017 йилда Федерал хавфсизлик хизмати томонидан 1 сентябрь – билимлар кунида теракт уюштиришда гумонланиб ҳибсга олинганди. Аммо унга ҳарбий қисмда теракт уюштиришни режалаштириш айблови билан ҳукм чиқарилди.
Суд қабул қилган сўнгги тергов хулосасига кўра, айбланувчи шериклари билан космик-ҳаво кучлари қисмида портлаш уюштирмоқчи бўлган. Шу орқали у Суриядаги бомбардимон вақтида ҳалок бўлган акаси учун ўч олишни ният қилган.
Олиб борилган тергов ишлари натижасида Муродбек Қодиров ва унинг шериклари ўзлари портлатмоқчи бўлган ҳарбий қисмни фаол кузатиб унинг хавфсизлик даражасини ўрганиб юрганлари маълум бўлган. улар яшаган квартирадан ҳарбий қисм суратлари топилган.
Ҳарбий суд Қодировга террорчилик ташкилотига аъзо бўлгани учун 12 йил, қўлбола бомба тайёрлагани учун 7 йил ва теракт уюштиришга урингани учун 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Аммо жазо муддати қисман камайтирилган ва Қодиров умумий 15 йил умрини қаттиқ тартибдаги колонияда ўтказадиган бўлган.

Суннатилла Абдуллаев