Зинеддин Зидан Испания кубоги баҳсида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этди.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Зидан “Депортиво”га қарши учрашув (7:1) да жароҳат олган Роналду хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди.
Португалиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган, лекин шунга қарамай Зидан Роналдуга дам беришни маъқул деб билди.
Унинг жароҳати у қадар жиддий эмас, маълумотларга кўра, Роналдунинг қоши ёрилгандан сўнг шифокорлар дарҳол жароҳатни тикишган.
Шунингдек, Гарет Бэйл ва Тони Кроослар ҳам “қироллик клуби”га мазкур баҳсда ёрдам бера олишмайди. Жамоа сардори Серхио Рамос бугунги учрашув қайдномасига киритилган.
Демак, “Реал”нинг “Леганес”га қарши кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими, Техеро.
Ярим ҳимоячилар: Модрич, Касемиро, Льоренте, Иско, Асенсио, Ковачич.
Ҳужумчилар: Лукас Васкес, Борха Майьораль, Карим Бензема.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” – “Леганес” ўйини Тошкент вақти билан 25 январь кунига ўтар кечаси соат 01:30 да бошланади.