Хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкор идоралар билан тезкор тадбир ўтказган.
“ФХХ МВД ва Россия Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликда Москва ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда “Ислом давлати” террорчилик ташкилотининг олти нафар аъзосини фош қилди”, дейилган ФХХ.
Маълум бўлишича, мазкур террорчилик гуруҳи Суриядан туриб Марказий Осиё минтақасидан бўлган махсус вакиллар томонидан бошқарилган.
“Қўлга олинган шахслар қўлбола бомбалар ва ўқотар қуроллар билан Москвада қатор терактлар уюштиришни режалаштирган. Ўтказилган қидирув ишлари вақтида автомат, алоқа воситалари, бомба ясаш қўлланмалари, шунингдек, пуллар топилган”, дея хабар беради ФХХ.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, келгусида терагов ишлари чуқурлаштирилган тартибда олиб борилиши таъкидланган.