Мен мамлакат Бош вазириман. Агар 45 кун шу мансабда бўлсам, 45 ойлик ишни амалга ошираман.
Шаҳид Хоқон Аббосий бошчилигидаги Покистон Ислом Республикасининг янги ҳукумати аъзолари мамлакат президенти Мамнун Хусайн олдида қасамёд қилгани ҳақида хабар қилинмоқда.
Ҳукуматнинг 46 нафар аъзоси Навоз Шариф ҳукумати таркибидан катта фарқ қилмаган ҳолда тузилди. Унинг таркибига 28 нафар федерал ҳамда 18 нафар давлат вазирлари кирган.
Ҳукумат таркибидаги янги лавозимлардан бири бу Ташқи ишлар вазири лавозимининг жорий этилганидир. Шу вақтгача бу лавозим вазифалари Бош вазирнинг шахсан ўзи томонидан бажариб келинган. Янги ҳукумат Парламентга қайта сайловлар ўтказилгунига қадар ҳукуматни бошқаради.
Мамлакат Бош вазири бўлиш учун Покистон Парламенти депутати бўлиш талаб этилгани сабабли, Навоз Шарифнинг укаси Шахбоз Бош вазирлик учун курашни кейинроққа қолдирди.
“Мен мамлакат Бош вазириман. Агар 45 кун шу мансабда бўлсам, 45 ойлик ишни амалга ошираман” деди Шаҳид Хоқон Аббосий.