Ҳозирда дунё бўйича 200 миллион киши кўриш қобилиятининг ёмонлашувидан азият чекмоқда.
188та давлат мутаҳассисларининг таҳлиллари шуни кўрсатдики, ҳозирда дунё бўйича 200 миллион киши кўриш қобилиятининг ёмонлашувидан азият чекмоқда. 2050 йилда эса уларнинг сони 550 миллионга етади.
“Highland” шифохонаси профессори Руперт Бурннинг олиб борган изланишларига кўра, кўриш қобилияти бўйича вужудга келган озгина муаммо ҳам инсон ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. “Бу уларнинг эркинлигига таҳдид солади. Масалан, бундай одамлар машина ҳайдай олмайди”, дейди профессор.