...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда 13 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради


12:23, 04.08.2017 Олам
 2 591

Ҳодиса ўзбекистонлик фуқаролар дам олишдан қайтиб, Бишкек аэропортига кетаётган вақтида рўй берган.

3 август куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокат сабаб 13 нафар ўзбекистонлик фуқаролар жабрланди. Бу ҳақда “24.kg” портали хабар бермоқда.
 
Автоҳалокат Қора-ой қишлоғида яшовчи 61 ёшли фуқароси ўзининг Volkswagen LT-35 микроавтобусида “Good Luck” дам олиш уйидан 13 нафар ўзбекистонликни олиб Бишкекдаги “Манас” аэропортига олиб кетаётган вақтида рўй берган.
 
Балиқчи-Ананьево-Қоракўл автойўлининг 17-километрида микроавтобус Mazda русумли автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бу машина рулида эса 67 ёшли бишкеклик фуқаро бўлган.
 
ЙТҲ оқибатида енгил машинанинг йўловчилари, ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси шифохонага етказилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Қирғизистон ЙТҲ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!