...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги 39 мингдан зиёд кўзи ожизлар учун махсус сайлов бюллетенлари чиқарилмоқда


12:29, 17.11.2016 Жамият
 2 521

Кўзи ожиз фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун сайлов бюллетенлари брайль алифбоси асосида зарур миқдорда ўзбек ва рус тилларида чоп этилаётир.

4 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Айни дамда бутун республика бўйлаб сайловга тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.
 
Аввалроқ, бу йилги сайловларда кўзи ожизларнинг иштирок этишларига шарт-шароит яратилаётгани, улар учун сайлов участкаларида махсус овоз бериш кабиналари ташкил этилаётгани, брайль ёзувидаги сайлов бюллетенлар чиқарилиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунги кунда республикамиз миқёсида 39 мингдан зиёд кўзи ожизлар рўйхатга олинган бўлиб, сайлов учаскаларида уларнинг овоз беришлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
 
“Илгари ҳам кўзи ожизлар сайловларда иштирок этар эди. Ўзимдан қиёс: ўғлим билан участкага борардим. Номзодлар ҳақидаги маълумотни ўқиб берарди. Маъқулини айтардим. Белгилаб қўярди. Энди ўзимиз ўқиб, ўзимиз белгилаш имконига эга бўлдик. Янгиликдан барча кўзи ожизлар жуда хурсанд бўлишмоқда”, дейди Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви раиси Абдуқаюм Абдунабиев.  
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, муайян қонун ҳужжатларнинг тегишли бандига мувофиқ мамлакатимизда истиқомат қилаётган кўзи ожиз фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун сайлов бюллетенлари брайль алифбоси асосида зарур миқдорда ўзбек ва рус тилларида чоп этилаётир. Ушбу бюллетень намунаси иловага мувофиқ шаклда тасдиқланган. Бўртма нуқтали шрифтлардан иборат бюллетенни тайёрлашда Тошкент қоғоз фабрикасининг матбаа офсет қоғозидан фойдаланилмоқда ва кўзи ожизлар босмахонасида чоп этилаётир. Бюллетенда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар берилган, унинг ўнг томонида бўш квадратларда чегаралари рельефли-нуқтали бўртмалар орқали жойлаштирилган.
 

Теглар:Кўзи ожизлар Президент сайлови Бюллетень Брайл ёзуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар