...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия раҳбари Покистон президенти билан учрашди


12:11, 17.11.2016 Олам
 2 078

Ражаб Тойиб Эрдўған савдо, инвестиция ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида икки кунлик расмий ташриф билан Покистонда бўлиб турибди.

Туркия раҳбари рафиқаси билан бирга Покистонда илиқ кутиб олинди. Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф оила аъзолари билан бирга Эрдўғанни тантанали равишда қарши олди. Айтиш керакки, бу Эрдўғаннинг президент сифатида Покистон Ислом Республикасига бўлган илк ташрифидир.
 
Ёдингизда бўлса, шу йил 15 июль куни Туркияда ҳарбийлар исён кўтариб, ҳокимиятни эгаллашга уринишганди. Туркия раҳбари бу ҳаракат ортида айни вақтда АҚШда қўним топган Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлиги ҳақида баёнот берганди.
 
Покистон ҳукумати аслида Фатҳуллоҳ Гулен назорати остида бўлган 23 та АҚШ мактабларида фаолият юритаётган 108 нафар ўқитувчини 20 ноябрга қадар мамлакатни тарк этишга буйруқ берди. Умумий ҳисобда 400 га яқин киши Покистондан чиқиб кетиши керак. Бу қарор ҳақида хабар топган Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон ҳукуматига Туркияни қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Эрдўған Покистонга ташрифини мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашувдан бошлади. Мамнун Ҳусайн туркиялик ҳамкасбига мудофаа соҳасида ҳамкорликни таклиф этган. Ўз навбатида Эрдўған бу таклифни қабул қилган.
 
Мамлакат раҳбарлари Афғонистон ва Кашмир борасидаги минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.
 
Бугун Лахорда Покистон-Туркия қўшма бизнес-форуми ташкил этилиши кутилмоқда. Айни вақтда Туркия энергетика соҳасида инвестиция жалб қилиш масаласига қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 17-18 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Покистон-Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Мамнун Ҳусайн Навоз Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!