...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Эрдўғанга таъзия билдирди


09:55, 14.12.2018 Жамият
 3 437

Ҳалокат натижасида 7 киши вафот этган, 46 киши жароҳатланган.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 13 декабрь куни Анқара шаҳрида тезюрар поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди.
 
Маълумот ўрнида, ҳалокат натижасида 7 киши вафот этган, 46 киши жароҳатланган.
 
Туркия Транспорт вазирлигининг таъкидлашича, поезд шаҳар атрофида ҳаракатланувчи бошқа поезд билан тўқнашган. Натижада иккита вагон рельслардан чиқиб кетган.
 
Эслатиб ўтамиз, поезд Анқарадан Коньяга кетаётган бўлган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар