Ҳиллари Клинтон сайловдан сўнг илк марта оммавий нутқ сўзлади. Сайлов натижалари уни тушкунликка туширгани аниқ.
Демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтон президентлик сайловида Дональд Трампга мағлуб бўлганидан сўнг, уйидан ташқарига чиқишни истамаган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди. Мазкур тадбирдаги иштироки унинг сайловлардан кейинги илк чиқиши эди.
“Тан олишим керакки, бу ергача келиш мен учун осон бўлмади. Ўтган ҳафта мен учун оғир кечди... Мен калавадай ўралиб, ҳеч ҳам ташқарига чиқишни истамасдим”, дейди Клинтон ўз чиқиши давомида.
АҚШда президентлик сайлови 8 ноябрь куни ўтказилганди. Натижаларга кўра, Республикачилардан номзод бўлган Дональд Трамп ғолиб бўлди. Трамп расмий равишда 2017 йил 20 январдан янги лавозимда иш бошлаши мумкин.